Қаршининг «Насаф» клуби футбол бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоа ушбу муваффақиятни Суперлига баҳслари якунига етишига уч тур қолганида, 1 ноябрь куни сафарда «Локомотив»ни мағлуб этиб, расмийлаштирди. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф мазкур ўйин лаҳзаларини фотосуратларга муҳрлади.
«Насаф» Ўзбекистон Суперлигасида Тошкентнинг «Локомотив» жамоасини сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионат якунланишига уч тур қолганида мусобақа ғолиблигини расмийлаштирди. 2001 йилдан бери биринчи марта пойтахтники бўлмаган клуб футбол бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг